«Юра даври олами» уч қисмли фильм бўлади, буни унинг иккинчи қисми режиссёри Хуан Антонио Байона тасдиқлади, деб ёзади «Газета.ru».
Биринчи фильм 2015 йилда чиқарилди. Унда бош ролларни Крис Прат ва Брайс Даллас Ховард ўйнади, Колин Треворроу эса режиссёрлик қилди. Дунё прокатида фильм 1,6 миллиард доллардан кўпроқ ишлаб топди.
Байонанинг таъкидлашича, янги трилогияни яратиш режалаштирилмоқда, у оригинал «Юра даври олами» трилогияси меросига содиқ қолади, бироқ шу билан бирга, франшиза янги аудитория учун модернизация қилинади.
«Бутун ‘Юра даври олами’ — бу Колин Треворроу ўйлаб қўйган трилогия. Биз иккинчи бобни ёзмоқдамиз», — деди Байона. Унинг сўзларига кўра, сиквелни суратга олиш ишлари яна ярим йилдан сўнг бошланади.
«Юра даври олами — 2» 2018 йилда чиқиши керак.
Изоҳ (0)