АҚШ президентлигига Республикачилардан номзод Дональд Трамп ўз рақиби, Демократлар вакиласи Ҳиллари Клинтондан сайловчилар орасидаги машҳурлик бўйича 5 фоиз пунктига ўзиб кетмоқда. Бу ҳақда, The Los Angeles Times газетаси чоп этган умуммиллий сўров натижаларига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Респондентларнинг 47 фоизи Трампни, 42 фоизи эса Клинтон хонимни қўллаб-қувватлашини билдирди.
Bloomberg томонидан Огайо штатида ўтказилган сўровнома ҳам Трампнинг устунлигини кўрсатди — у 48 фоиз овоз тўплади, Клинтонда эса бу кўрсаткич 43 фоизга тенг бўлди.
Изоҳ (0)