Ноёб Сайлюгем қўнғир айиғининг олти ойлик боласи Россиянинг Олтой Республикаси ҳудудидаги Сайлюгем миллий боғи ичида ўрнатилган фототузоққа тушди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Миллий боғ матбуот хизматининг маълум қилишича, охирги 30 йил мобайнида айиқларнинг бу тури мавжудлиги ҳақидаги маълумотлар умуман йўқ эди.
«Бу популяция қирилиб кетмаганини исботловчи илк далиллар икки йил муқаддам топилди», — дейилади матбуот хабарномасида.
Боғ айиққа энг яхши лақаб топиш бўйича танлов эълон қилди. Минтақа вакиллари таклиф қилган 30 дан ортиқ лақаб ичида Олтой, Сайлу, Балу, Пух сингарилар бор. Энг яхши лақаб сифатида Сайли танлаб олинди. Бу ном Сайлюгемнинг қисқартмасидир.
Изоҳ (0)