Осиё Чемпионлар Лигаси чорак финал жавоб учрашуви доирасидаги Тошкентнинг «Локомотив» ҳамда БААнинг «Ал-Айн» жамоалари ўртасидаги учрашув Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг хотирасига 1 дақиқалик сукут билан бошланади. Бу ҳақда «Sports.uz» хабар бермоқда.
Хабарда қайд этилишича, бугун, 13 сентябрь куни Тошкентдаги «Бунёдкор» стадионида бўлиб ўтадиган ўйинда «темирйўлчилар» қора боғич таққан ҳолда майдонга чиқади. Ўйин 19:00 да бошланади.
Эслатиб ўтамиз, «Локомотив» ва «Ал-Айн» клублари ўртасидаги Осиё Чемпионлар Лигаси чорак финалининг дастлабки учрашуви 0:0 ҳисобида якунига етганди.
Изоҳ (0)