Қозоғистон ҳукуматидаги ўзгаришлар мамлакатда янги авлод раҳбарларининг замони келганидан далолат беради. Бу ҳақда мамлакат президенти Нурсултон Назарбоев баёнот берди, деб ёзмоқда «РИА Новости».
Ҳукумат таркибидаги ўзгаришларга изоҳ бераркан, давлат раҳбари ўзгаришлар мавжуд таҳдидларга тегишлича жавоб бериш зарурати билан тушунтирилишини таъкидлаб ўтди.
«Янги вазирлар маҳкамаси олдига конкрет вазифалар қўйилди. Ҳукумат структурасида рўй берган ўзгаришлар янги авлод раҳбарларининг замони келганидан далолатдир. Улар орасида ‘Бўлажак’ дастури битирувчилари ҳам бор», — деди Назарбоев.
Эслатиб ўтамиз, 8 сентябрь куни мамлакат бош вазир Карим Масимов истеъфога чиқарилган эди. Янги шакллантирилган ҳукумат таркибидан унинг ўринбосари, президентнинг қизи Дариға Назарбоева ўрин олмади.
Изоҳ (0)