Хонанда Манзура «Даракчи» газетасига берган интервьюсида ижоди ва шахсий ҳаёти билан боғлиқ кўплаб саволларга жавоб берди. Жумладан, у турмуш қуриш-қурмаслиги ҳақидаги саволлардан чарчаганини тан олди, деб хабар бермоқда «Даракчи.uz».
«‘Нега турмушга чиқмаяпсиз?’, ‘Тўй қачон?’ деган саволлар ҳиқилдоғимга келган! Ижтимоий тармоқларда ҳам ҳар куни шу савол. Гап бу савол менга ёқмаслигида ҳам эмас, шунчаки бу саволдан жуда чарчадим», — маълум қилди хонанда.
Изоҳ (0)