ИШИД террорчи гуруҳи биринчи марта Кенияда содир этилган ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммасига олди. Бу ҳақда, Reuters’га асосланиб, «РИА Новости» хабар бермоқда.
10 сентябрь куни Кениянинг Момбаса шаҳрида танаси ва юзи бутунлай ёпилган уч аёл шаҳар полиция идораси биносига ҳужум уюштирди. Ҳужум қилган террорчилар ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари томонидан отиб ташланди.
Агентлик интернетда оммалаштирилган маълумотларга таянган ҳолда аёллар ИШИД тарафдорлари бўлганини ва гуруҳ топшириғига кўра ҳаракат қилганини уқтирмоқда.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)