Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари бўлган Санжар Турсунов ва Александр Гейнрих ўзлари тўп сураётган чемпионатларда гол уришга муваффақ бўлди.
Украина Лигасининг 7-турида Санжар Турсунов тўп сурадиган «Ворскла» клуби ўз майдонида «Волин»ни қабул қилди ва 2:1 ҳисобида зафар қучди. 46-дақиқага келиб майдонга туширилган ўзбекистонлик футболчи 74-дақиқага келиб мезбонларга ғалаба келтирган гол муаллифига айланди.
Украина Чемпионати 7-тур учрашуви 11 сентябрь, якшанба
«Ворскла» — «Волин» 2:1
Голлар: Дмитрий Хлёбас, 20 (1:0). Анатолий Диденко, 25-пен (1:1). Санжар Турсунов, 74 (2:1).Қозоғистон Супер Лигасида фаолиятини давом эттираётган Александр Гейнрих эса 26-тур учрашувида дубл қайд этди. Уч дақиқа ичида иккита гол киритган ўзбекистонлик ҳужумчи жамоасига 3 очко тақдим этиб берди.
Қозоғистон Чемпионати 26-тур учрашуви 11 сентябрь, якшанба
Изоҳ (0)