БААнинг «Ал-Айн» футбол клуби 11 сентябрдан 12 сентябрга ўтар кечаси Тошкентга етиб келди, деб хабар берди «Championat.asia».
Тошкентнинг «Локомотив» ва БААнинг «Ал-Айн» клублари ўртасидаги Осиё Чемпионлар Лигаси чорак финалининг дастлабки учрашуви 0:0 ҳисобида якунига етганди. Томонларнинг жавоб тўқнашуви 13 сентябрь куни «Бунёдкор» стадионида бўлиб ўтади. Учрашув 19:00 га тайин қилинган.
«Локомотив» ОЧЛнинг 2016 йилги мавсумида 9 та учрашув ўтказган бўлиб, уларнинг ҳеч бирида мағлубият аламини тотиб кўрмаган. 13 сентябрь кунидаги ғалаба «темирйўлчилар»ни Осиё қитъаси клубларининг энг нуфузли турнири ярим финалига олиб чиқади.
Бунга қадар «Пахтакор» бир марта, «Бунёдкор» эса икки марта ОЧЛ ярим финалида тўп суришга муваффақ бўлган.
Изоҳ (0)