Сейшель мухолиф Демократик иттифоқи парламент сайловларида ғалаба қозонди. Оролларда 1993 йилда кўп партиявийлик тизими жорий этилганидан буён биринчи марта сайловларда мухолифат ғалаба қозониши, деб маълум қилади «Коммерсант.ru».
AFP’нинг билдиришича, мухолиф коалиция парламентдаги 25 ўриндан 15 тасига эга бўлди. Қолган 10 ўриндиқ 1977 йилдан буён ҳукмрон мавқедаги Халқ партиясига тегишли.
Изоҳ (0)