Ўзбекистон Паралимпия Ассоциациясида ҳар куни Рио—2016 ўйинларининг трансляцияси намойиш этмилмоқда, деб хабар берди МОҚ матбуот хизмати.
Ушбу трансляцияларни томоша қилиш учун машҳур инсонлар ташрифи давом этмоқда. Бугун дастурдан кўплаб спорт мусобақалари ўрин олганини ҳисобга олиб, Паралимпия Ассоциацияси биносида кичик тадбир ўтказилди. Унда нафақат спорт шинавандалари, балки эл ардоғидаги санъаткорлар ҳам иштирок этди, деб ёзилган МОҚ хабарида.
Суратларда кичик тадбирда иштирок этганлар орасида Озодбек Назарбеков, Шукурилло Исроилов, Алишер Файз, Ғуломжон Ёқубов, Улуғбек Отажонов каби санъаткорларни кўриш мумкин. Шунингдек, Рио—2016 Олимпиадаси совриндорлари ҳисобланган боксчилардан Фазлиддин Ғоибназаров ва Рустам Тўлаганов ҳам Паралимпия биносига ташриф буюрган.
Изоҳ (0)