9-сентябр куни Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси (МСК)нинг мажлиси бўлиб ўтди. Бу ҳақда комиссия матбуот хизмати хабар бермоқда.
Аввалроқ МСКнинг 9 сентябрдаги мажлисида 2016 йил 4 декабрь, якшанба кунини Ўзбекистон Президенти сайлови куни деб белгилаш тўғрисида қарор қабул қилингани ҳақида хабар берилган эди.
«Шу муносабат билан Марказий сайлов комиссияси жорий йилнинг 9-сентябридан Ўзбекистон Президенти сайлови бўйича сайлов кампанияси бошланганлигини эълон қилди», — дейилади МСК матбуот хизмати хабарида.
МСК матбуот хизматининг қайд этишича, сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ барча тадбирлар Марказий сайлов комиссияси, тузиладиган сайлов комиссиялари томонидан очиқ ва ошкора, «Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида»ги Қонунга тўлиқ мувофиқ ҳолда амалга оширилади.Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.