Жаҳон чемпионатларининг тўрт карра бронза медали совриндори россиялик Данила Семериков халқаро майдонга қайтиш истаги туфайли келаси мавсумда Ўзбекистон терма жамоаси сафида ўйнашни режалаштирмоқда, деб хабар бермоқда “Championat.cом” нашри.
“Ўтган йили менга Ўзбекистон терма жамоаси шарафини ҳимоя қилиш таклифи тушган эди, мен буни кўриб чиқдим. Спортдаги ягона мақсадим — мусобақаларни давом эттириш ва халқаро мусобақаларга қайтиш.
Мен таклифга рози бўлишга ва шу мамлакат терма жамоаси номидан мусобақаларда иштирок этишга қарор қилдим”, — дея Семериковнинг сўзларини келтиради Матч TV.
Эслатиб ўтамиз, 29 ёшли конки учувчиси уч марта Европа чемпиони бўлган.
Маълумот учун, россиялик конки учувчилар халқаро мусобақаларда қатнашишдан четлаштирилди.
2023 йилда россиялик конки учувчиси, жаҳон чемпионатининг кўп карра совриндори Элизавета Голубева Қозоғистон фуқаролигини олди ва Россия чемпиони Владимир Семирунний Польша терма жамоаси учун курашмоқчи эканлигини маълум қилган эди.
Изоҳ (0)