• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Полковник Редль — Россия империяси фойдасига жосуслик қилган Австрия-Венгрия армияси разведкаси бошлиғининг сирли ўлими

    1913 йилнинг 25 май куни Венадаги ҳашаматли “Кломзер” меҳмонхонаси ходими хоналарнинг бирида Бош штаб полковниги Альфред Редлнинг жасадига дуч келади. У ўз қонига беланган ҳолда ётарди. Воқеа жойига етиб келган полиция ҳарбий ўз жонига қасд қилганини қайд этади, бундан ташқари, марҳумнинг ёнидан мактуб ҳам чиқади: “Калтабинлик ва эҳтирослар мени хароб қилди. Мен учун дуо қилинг. Ўлим билан хатоларимни ювмоқдаман”.

    Полковник Альфред Редль, (1864-1913)
    Фото: Warspot

    Эртаси куни Wiener Abendpost газетаси содир бўлган воқеа ҳақида қуйидагича ёзади:

    “8-Прага армияси корпусининг штаб бошлиғи офицер Альфред Редль кеча кечқурун тахминларга кўра, руҳий ҳолатидан келиб чиқиб, тўппончадан оғзига ўқ узган ҳолда жонига қасд қилди. Венада ҳам хизмат қилган офицер Редлни ҳарбийлар ва оддий фуқаролар яхши кўрарди. У шанба куни Прагадан келиб, меҳмонхонага жойлашган эди… Ҳарбий комиссия содир бўлган ҳолат юзасидан протокол тузди, аммо ўз жонига қасд қилиш сабаблари аниқланмади. Офицер Редль фидокорона хизмат қилди ва афтидан юқоридаги ҳолатга унинг руҳиятидаги бузилиш туртки бўлган”.

    Альфред Редль Австрия-Венгрия армиясида юқори мартабали шахс эди. Бош штабнинг шунчаки оддий полковниги эмас, балки разведка бўлинмаси бошлиғи ҳам ҳисобланарди, яъни у Австрия-Венгриядаги махфий агентлар, разведкачилар ва жосусларни бошқарар, шу билан бирга, мамлакат ичидаги жосусликка қарши курашарди.

    Редл ўша вақтда Австрия-Венгриянинг бир қисми бўлган Лемберг (Лвов)да дунёга келади. Қишлоқдаги камбағал оиладан бўлган эркак ҳаёти давомида ажойиб карьера қурди. ХХ аср бошларида у икки йил Қозонда яшаб, рус тилини ўрганади. Шундан кейин разведка бюроси ходимига ва Россия бўйича тан олинган мутахассисга айланади. У турли операция ва сўроқларда шахсан иштирок этган, разведка фаолияти бўйича етакчи ходимлардан бири ҳисобланган. Ўз жонига қасд қилишидан бир оз олдин уни Прагага хизматга жўнатишади: Австрия-Венгрияда Бош штаб офицерлари армия қисмларида стажировка қилиши кераклиги бўйича қонун бор эди. Умуман олганда, Альфред Редль ажойиб офицер, энг юқори доираларда танишларга эга ва империянинг ҳарбий сирларидан хабардор инсон эди.

    Ҳукумат шундай обрўли офицернинг ўлимини яширишга қанчалик уринмасин, журналистлар фожиа тафсилотларини аниқлашга уринади. Охир-оқибат видолашув мактубида қайд этилган калтабинлик ва эҳтирослар нима ҳақида эди?

    Редлнинг ўлимидан бир неча кун ўтиб Австрия разведка бюроси офицерлари Прагага етиб келиб, полковник яшаган ва ишлаган уйни кўздан кечиришни бошлайди. Уй эшиги ёпиқ эди ва офицерлар уни бузиб кириш учун чилангар чақиради. Вагнер фамилияли чилангар эшикни синдириб киради, кейин эса ҳарбийларнинг талаби билан Редлга тегишли сейфни бузиб очади. Офицерлар Вагнернинг гувоҳлигида квартиранинг оёғини осмондан қилиб ташайди. Бу шунчаки ҳужжатларни қидириш жараёни эмас, балки ҳақиқий тинтувни англатарди. Ҳарбийлар бегона инсон борлигига ҳам эътибор қаратмай, Альфред Редль — Австрия-Венгрия агентураси раҳбарининг ўзи жосус бўлгани ва ҳарбий сирларни Россияга топшириб келгани ҳақида исбот қидирарди. Ва улар бундай далилларни топади ҳам.

    Полковник Редль ўзининг бошлиғи барон Гизле билан
    Фото: Wikimedia Commons

    Эртаси куни чилангар Вагнер маҳаллий “Prager Tageblatt” газетасида ишлайдиган журналист таниши билан учрашади. Журналист ҳақиқий сенсация ўз оёғи билан келиб қолганини англаб етади, аммо ундан оқилона фойдаланиш ва цензурани айёрона четлаб ўтиш талаб этиларди. Натижада газетанинг кечки сонида қуйидаги мазмунда хабарча пайдо бўлади:

    “Манбаларимизга кўра, ўз жонига қасд қилган полковник Редль давлатга хиёнатда, Россия фойдасига жосуслик қилиш ва ҳарбий сирларни ошкор этишда айбдор. Корпус командири барон Гизле гувоҳлигида полковник Редлнинг хизмат квартирасини кўздан кечирган махсус комиссия мутлақо ўзгача ҳолатда тергов билан шуғулланган”.

    Редлнинг квартирасидан армия командирлари учун турли махфий қўлланмалар, миналар ўрнатилган ҳудудлар, ҳарбий юк ташувлар, Австрия агентлари исмлари ёзилган варақлар, бутун Европа бўйлаб жойлашган конспиратив квартиралар, қалъалар ва армиянинг манёврлари тасвирланган суратлар топилганди — ҳали булар Редль топширишга улгурмаган маълумотлардир. Тез орада полковник Редль Россия разведкасига узоқ йиллар давомида ишлаб келгани ошкор бўлади.

    Редлнинг банк ҳисоб рақами кўздан кечирилгач, у ерга тахминан 1905 йилдан бошлаб Бош штаб офицери оладиган маошдан кўпроқ пул маблағлари тушириб келингани маълум бўлади. Жамғарилган пулларнинг умумий ҳисоби 116,7 минг кронани ташкил этади — бу ҳозирги ҳисоб-китоблар бўйича 650 минг доллар демак.

    Полковник Редль Россияга энг муҳим ҳарбий сирни — уруш ҳолати бўлиб қолса тўлиқ мобилизация бўйича ҳарбий режани сотган эди. Редлнинг фош этилиши эса 1913 йилда, Россия ва Австрия-Венгрия бир-бирига қарши жанг қилган Биринчи жаҳон урушидан бир йил олдин содир бўлганди. Бу ҳақиқий фалокат эди.

    Жосуслик можароларида калаванинг учини топиш қийин, шундай бўлса-да, ўтган 100 йил давомида кўплаб ҳужжатлар очилди. Редлнинг Россия билан ҳамкорлиги қуйидаги кўринишда бўлган.

    1905 йилда Венага Россиянинг янги ҳарбий атташеси полковник Митрофан Марченко келади. У ўз таъсир доирасига эга, яхши тайёргарлик кўрган офицер эди. Хизматининг дастлабки кунлариданоқ у таниш-билиш орттиради ва мамлакат бўйлаб саёҳатини бошлайди. 1906 йилда Марченко Петербургга муҳим бир шахсни “сотиб олиш” учун маблағ ажратиш илтимоси билан хатлар йўллайди, пул ажратиш ўшанда ҳам муаммо бўлган. Ҳарбий атташе сентябрда шундай ёзади:

    “Ўтган йилнинг кузида ўта муҳим шахс, ҳар ой тўланадиган маълум маблағ эвазига Австрия-Венгрия армиясининг сирларини очишга тайёр инсон ҳақида ҳисобот бергандим. Бу таклиф рад этилди. Мендаги маълумотларга кўра, ушбу шахс эндиликда Италия фойдасига ишламоқда”.

    Полковник Редль Австрия-Венгрия офицерлари орасида
    Фото: Wikipedia

    Афтидан, ушбу қимматли шахс Редль бўлган. Марченко австриялик офицернинг сирли кўнгилхушлигидан хабар топиб, барибир Редлни ҳамкорлик қилишга кўндиради. Полковникка эса пул керак эди.

    Редль секин-аста ўйинга қўшилиб, Россияга маълумотлар узатишни бошлайди — 1905 йилда ҳали у агентуранинг раҳбари эмасди. Вақт ўтиши билан муваффақиятли ва иқтидорли офицер хизмат пиллапоясидан юқорига кўтарилади ва табиийки янада муҳим ҳамда махфий маълумотлар билан ишлай бошлайди. Марченко Редлдан мунтазам хабар юбориб туришини сўрамайди: у ўзининг муҳим агентини асрарди. Улар бир йилда уч-тўрт мартагина учрашар ва шунда полковник ўта махфий маълумотлар билан бўлишар эди.

    Бир неча йилдан кейин Редль Прагага армия лавозимига ўтказилади. У контрразведка ҳужжатларидан фойдаланиш имкониятидан маҳрум бўлади, аммо армиядаги маълумотлар қўли остидан ўта бошлагани сабаб Марченко билан ҳамкорлик давом этади. Бироқ Редль билан учрашиш учун пойтахт Венага келиш талаб этиларди: йўриқномалар ёзилган хатлар ва пуллар сохта фамилиялар номига келиб туша бошлайди. Редль пойтахтга тез-тез бора олмасди, шу сабабдан учрашувлар ва ҳужжатларни топшириш учун ишонарли баҳоналар топишга ва эҳтиёт чораларини кўришга тўғри келарди.

    1910 йилда агентура бўлинмаси бошлиғи лавозимини Максимилиан Ронге — Редлнинг собиқ ўқувчиси ва ўринбосари, иқтидорли разведкачи эгаллайди. Бутун Европа бўйлаб уруш нафаси эсиб юрарди. Европада барча махсус хизматлар жосусларни қидириш бўйича саъй-ҳаракатларини фаоллаштиради. Ронге Венада “қора кабинет” ташкил этади — у ерда мутахассислар шубҳа уйғотган мактубларни очиб кўрарди.

    2 апрель куни Германия махсус хизмати австриялик ҳамкасбларига муаллифи кўрсатилмаган шубҳали конвертни топширади. У Россия билан чегарада жойлашган Эйдкунен номли кичик шаҳарчадан жўнатилган эди. Никон Ницетас исмли шахсга юборилган конвертни Венадаги почтамтдан ҳеч ким олиб кетмайди. Шунда мактуб Берлинга қайтарилади, у ердаги почта хизмати юборган шахсни аниқлаш мақсадида конвертни очиб кўради. Конверт ичида хат эмас, балки нақд пуллар бор эди: 6 минг Австрия крони (ҳозирги курсда 27 минг доллардан зиёд). Манзил ҳам қўлда эмас, машинкада ёзилганди. Конверт ичидан пулдан ташқари иккита манзил ҳам чиқади: биттаси Париж, иккинчиси Женевада жойлашган. Германия разведкасида мактуб шубҳа уйғотгани сабаб уни веналик ҳамкасбларига юборишади.

    “Полковник Редль” номли фильмда бош қаҳрамонни ижро этган Клаус Мария Брандауэр
    Фото: Warspot

    Австрияликлар эса қайд этилган манзилларни текшириб кўришга қарор қилади. Парижга боришга ҳадлари сиғмайди: Франция Россиянинг иттифоқчиси ва Антанта аъзоси эди. Женевадаги кўрсатилган манзилда эса таниқли разведкачи Ларге яшаши маълум бўлади. Австрия махсус хизматлари вақти-вақти билан унинг хизматларидан фойдаланиб турарди, у хизматдан кетгач ҳам турли мамлакатлар ва шубҳали шахсларга ёрдам кўрсатишда давом этган.

    Вена жаноб Николас Ницетас жосус деган хулосага келади. Махсус хизматлар янги мактуб тайёрлаб, ўша исм остида Германиядан юборади. Почтада кузатув ўрнатилади. Бир ойдан кейин ҳам мактубни олгани ҳеч ким келмайди. Аммо бу вақтда юқоридаги исмга яна иккита хат келади — ҳақиқий. Максимилиан Ронге сохта почтани олиб қўйиб, кузатувни давом эттиришни буюради.

    Кузатув жараёни бундай ишларди: агентлар почта биноси қаршисидаги полиция бўлинмасида ўтирар эди. Почтадан идорага электр сигнализация тортилади. Ницетас келиши билан почта ходими тугмани босади ва уни турли баҳона билан ушлаб қолишга ҳаракат қилади.

    Бу вақтда ва ниҳоят Венага Редль келади. У ўз номига мактублар келишини биларди, аммо пойтахтга бориш учун арзирли баҳона тополмасди. 25 май куни полиция бўлинмасида қўнғироқ ишга тушади. Почтадаги агентлар уни базўр эшитиб қолади. Сирли мактуб эгасини тутиб қола олишмайди, аммо уни кимлигини кўришади. Ўрта ёшдаги келишган эркак таксига ўтириб кетиб қолади. 1913 йилда шаҳарда автомобиль кўп эмасди, таксилар эса ундан ҳам кам — почта олдида эса биттаси турарди холос. Извошда эса такси ортидан қувиб бўлмайди. Агентларнинг қиладиган ягона иши йўловчи ва такси рақамини эслаб қолиш эди.

    Агентларнинг омади чопади: такси тез орада жойига қайтиб келади. Ҳайдовчидан у йўловчини “Кломзер” меҳмонхонасига олиб борганини аниқлашади. Агентлар машинага ўтириб, уларни ҳам ўша манзилга олиб боришини талаб қилади. Орқа ўриндиққа ўтирган ходимлардан бири қаламтарош ғилофини топиб олади. Мактубни узоқ кутган йўловчи конвертни машинанинг ичида очган кўринади.

    “Полковник Редль” фильмининг постери
    Фото: Warspot

    Меҳмонхона ходими “Бош штаб полковниги Редль келганини” маълум қилади. Бунга ишониш қийин эди. Агентлар хато ўйлаётганларига умид қила бошлашади, аммо бу вақт зинада полковникнинг ўзи кўриниш беради. Ўзини йўқотиб қўймаган агентлардан бири унинг ёнига бориб, қаламтарош ғилофини узатади: “Кечирасиз, буни сиз тушириб қолдирмадингизми?” дейди. Редль эса шошганча миннатдорчилик билдиради.

    Икки агент Редлни кузатиш учун қолади, учинчиси эса раҳбарият олдига йўл олади. Янгиликдан хабар топган Ронбе донг қотиб, бир неча дақиқа тили айланмай қолади.

    Кун ўрталарига келиб Максимилиан Ронгенинг кабинетида телефон жиринглайди. Австрия кассация судининг бош прокурори ва Редлнинг эски қадрдони Виктор Поллак ҳозиргина дўсти билан гаплашгани, у ўз жонига қасд қилмоқчи экани ҳақида айтади. Прокурор Ронге Релднинг эски дўсти ва ўқувчиси сифатида унга ёрдам беришига умид қилганди. Ронге эса тезроқ ҳаракат қилинмаса, кеч бўлишини англаб етади.

    Кечга қолмай меҳмонхона атрофи ўраб олинади. Таркибида ҳарбий терговчи, Бош штаб бошлиғи фон Гецендорф, разведка бюроси раҳбари Августа Урбанский ва агентура бўлинмаси бошлиғи Максимилиан Ронге бўлган махсус комиссия “Кломзер”га етиб келади. Бу вақтда эса Редль ўз бўйнини сиртмоққа тутаётган эди.

    Ўз жонига қасд қилиш воқеаси комиссияни қаноатлантирарди: албатта, халқ гап-сўз қилади, аммо Редлнинг жосус экани ошкор бўладиган даражада резонанс келтириб чиқармайди. Бироқ аввалига у билан гаплашиб олиш керак. Комиссия аъзоларининг барчаси Редлни узоқ йиллардан бери биларди. Суҳбат давомида у Прагадаги квартирасидан ўзининг яширин томонига ойдинлик киритадиган маълумотлар борлигини айтади холос. Редль пистолет беришларини сўрайди. Эски дўстлар эса рад этмайди...

    25.05.2024, 20:01   Изоҳ (0)   17098
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Бош фашистнинг ўлими. Маъшуқаси билан қатл этилган, жасади 10 йил “жойини топа олмаган” Бенито Муссолини тақдири

    28.04.2024, 08:20

    “Холокост архитектори” — Адольф Эйхманнинг Исроил разведкаси томонидан қўлга олиниши

    11.05.2024, 19:05

    Россия мудофаа вазири Шойгу нима учун лавозимдан олинди? Нега иқтисодчи унинг ўрнини эгалламоқда? — асосий саволларга жавоблар

    14.05.2024, 20:25

    Исроил ҳарбийларининг Ғазо шимолидаги мактабга ҳужуми оқибатида 10 киши ҳалок бўлди

    25.05.2024, 19:05

    Руминияда Россия фойдасига жосуслик қилишда гумонланган шахс ҳибсга олинди

    25.05.2024, 18:23

    Туркия хавфсизлик кучлари Эгей денгизида 72 нафар ноқонуний муҳожирни қутқариб қолди

    25.05.2024, 17:23
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    Футзал бўйича Жаҳон Чемпионати кубоги Ўзбекистоннинг 14 шаҳрига ташриф буюрди 


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    Acer дунёга ўзининг янги маҳсулотларини намойиш этди: SI имкониятлар чегарасини кенгайтирмоқди


    Acıbadem’да саратонни даволашда жамоавий ёндашув


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    Turkiston Avenue ТЖМнинг янги блокида сотувлар бошланди: биринчи 50 нафар харидорга хонадонлар таъмирга тайёр қилиб топширилади 


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар

     

    Тавсия этамиз

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    “Таъминот занжири маҳсулот етказиб бериш вақтини қисқартиради, харажатларни камайтиради”. АҚШда ишлаётган ўзбекистонлик мутахассис билан суҳбат

    09.09.2024, 17:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Суперлига. “Навбаҳор” минимал ҳисобда ғалаба қозонди

    Спорт | 11 май, 20:09

    Лаб бўёғи нега узоқ турмайди: сиз билмаган 5 хато

    Лайфстайл | 11 май, 19:50

    Макрон Украинага қанча ҳарбий юборилиши мумкинлигини айтди

    Дунё | 11 май, 19:21

    Шри Ланкада зиёратчилар бўлган автобус жарликка қулади. Қурбонлар бор

    Дунё | 11 май, 18:35

    Ҳиндистон ва Покистон бир-бирини сулҳни бузганликда айблади

    Дунё | 11 май, 18:04

    Россия 30 кунлик сулҳ учун шарт қўйди 

    Дунё | 11 май, 17:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.