Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Дунёда 50 миллионга яқин бола ўз уйидан узоқда яшамоқда. Бу ҳақда БМТ Болалар фонди — ЮНИСЕФ маълум қилди, дея хабар беради «РИА Новости».

Фото: AP Photo

Фото: AP Photo

Фонднинг янги ҳисоботига кўра, 28 миллион бола можаролар туфайли уйини тарк этишга мажбур бўлган. Улардан 10 миллиони қочоқ, 17 миллиони ички кўчиб ўтувчилар ҳисобланади, бир миллионга яқин боланинг мақоми ҳали аниқланмаган. Яна 20 миллион атрофидаги бола уйидан қочишига қашшоқлик ва жиноятчилик сабаб бўлган. 

Ер юзидаги қочоқларнинг ярмини 18 ёшгача бўлган болалар ташкил этади. 2015 йили БМТнинг гуманитар масалалар бўйича бошқармаси томонидан рўйхатга олинган қочоқ болаларнинг деярли 45 фоизи суриялик ва афғонистонликлардан иборат бўлган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар