Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Ўзбекистонда 8 сентябрь, пайшанба куни фақат тоғли ҳудудларда ёмғир ёғиши эҳтимоли бор. Бу ҳақда «Ўзгидромет» маркази хабар бермоқда.

Фото: Facebook / «Молодая фотография Узбекистана» / Evgeny Chubko

Фото: Facebook / «Молодая фотография Узбекистана» / Evgeny Chubko

Хабар беришларича, 8 сентябрга ўтар кечаси Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида ҳаво ҳарорати +8...+13 даража, Тошкент шаҳрида +16...+18 даража, қолган барча ҳудудларда +20...+22 даражагача илиқ бўлади.

Пайшанба куни кундузи мамлакатнинг тоғли жойларида ҳаво ҳарорати +16...+21 даража илиқ, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида +28...+33 даража, Тошкент шаҳрида +32...+34 даража иссиқ бўлиши кутилмоқда.

Шу куни Бухоро, Навоий, Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ҳарорати +30...+35 даражагача, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида эса +32...+37 даражагача кўтарилиши мумкин.

8 сентябрга ўтар кечаси ва 8 сентябрь куни кундузи мамлакатнинг барча ҳудудларида шамол тезлиги сониясига 17—20 метргача кучайиши мумкин, тоғли ҳудудларда эса қисқа муддатли ёмғир ва момақалдироқ бўлиши эҳтимоли бор.

Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.

Изоҳ
Асосий янгиликлар