Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Россия Фанлар академияси Сибирь бўлимининг Иқлим ва экология тизимларини мониторинг қилиш институти мутахассислари геофизик регистраторни ишлаб чиқди, унинг ёрдамида зилзилаларни олдиндан айтиш ва ҳудудларнинг сейсмик жиҳатдан хавфлилигини баҳолаш мумкин, деб ёзади «РИА Новости».

Фото: Flickr

Фото: Flickr

Кўп каналли МГР-01 геофизик регитратори оғирлиги 3 килограммга тенг кичик «жомадонча» кўринишида бўлиб, у Ер тарқатадиган электромагнит майдонларни ўлчаш учун яратилган. Унинг иши тектоник блоклар ҳаракати натижасида юзага келадиган электр разрядларни қайд этишга асосланади.

Олимлар ушбу ускунадан ташқари, электромагнит сигналларни «ўқиш» учун алгоритмлар ва дастурий таъминот ҳам ишлаб чиқди. Қурилмани конларни қидириб топишдан хавфли геологик жараёнларни мониторинг қилишгача бўлган кенг турдаги соҳаларда қўллаш мумкин.

Изоҳ
Асосий янгиликлар