Apple смартфонларининг янги авлоди — iPhone 7 нинг биринчи партияси ритейлерларга етказиб берилди. Бу ҳақда, Sina порталига асосланиб, «Коммерсант.ru» хабар бермоқда.
Биринчи партия 371 минг смартфондан иборатлиги айтилмоқда.
84,7 минг телефон 2 сентябрь куни Синьчжэн порти орқали Хэнань провинцияси ва бошқа давлатларга йўллади. 5 сентябрга келиб бошқа мамлакатларга юборилган смартфонлар сони тўрт баробарга ошди.
Телефонлар асосан АҚШ, Буюк Британия, Нидерландия ва Италияга йўллангани айтилмоқда.
Изоҳ (0)