• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Данте — “илоҳий”га айланган “Комедия”си, Флоренциядан қувғини ва Бeaтриче тақдири

    Данте Алигьери — италиялик шоир ва ёзувчи, илоҳиёт мутахассиси, сиёсий арбоб. У нафақат Италия, балки Европа адабиётининг асосчиларидан бири ҳисобланади. Данте асарлари юзлаб йиллар ўтганига қарамай, ҳозирга қадар бутун дунёда эътироф этиб келинади.

    Флоренцияда Дантега атаб ўрнатилган ҳайкал
    Фото: Getty Images

    Болалик ва ўсмирлик

    Данте Флоренцияда дунёга келади. Унинг тўлиқ исми Дуранте делйи Алигьери. Шоирнинг ҳақиқий туғилган санаси маълум эмас — у 1265 йилнинг 21 май ва 1 июнь оралиғида дунёга келган дея ҳисобланади. Маълумотларга кўра, унинг аждодлари Римдаги Элизeйлар ҳисобланади — улар Флоренцияга асос солишда иштирок этган. Бобосининг бобоси Каччагвид Конрад III даврида рицар бўлган, салиб юришида қатнашган. Бувисининг бувиси Алдиери да Донтана бадавлат оиладан бўлиб, ўғлига Алигьери дея исм қўйган ва кейинчалик бу фамилияга айланиб кетган.

    Дантенинг бобоси гвелфлар ва гибеллинлар ўртасида юз берган жанглардан кейин Флоренциядан қувилган бўлиб, ватанига 1266 йилда қайтган. Ўғли Алигьери II эса Дантенинг онаси Белла каби сиёсатдан йироқ инсонлар эди. Аёл фарзанди болалигида вафот этган, отанинг иккинчи турмушидан Франческо ва Тана исмли болалари бўлган.

    Данте илмли инсон бўлиб, табиий фанлар ва адабиётни яхши кўрган. У шеъриятга қачон қизиқишни бошлагани номаълум, аммо Дантенинг “Янги ҳаёт” асари 1292 йилда ёзилган. Асардан ўша даврда ёзилган поэмалар ўрин олган. Сайланмада шеърларни ҳам учратиш мумкин эди. Бу Алигьери томонидан Бeaтриченинг ўлимидан кейин ёзган ўзига хос тавбаси ҳисобланади. 

    Шоир ёшлигида бобоси каби сиёсатга қизиқиб қолади. XIII аср охирларида Флоренция Рим папаси тарафдорлари ва душманлари ўртасидаги можарода ўртакаш сифатида қатнашган. Алигьери папа ҳокимиятга қарши бўлганлар тарафини олади. Аввалига омад у томонда эди, Данте партияси рақибдан устун келади ва 1300 йилда шоир приор (“етакчи”) лавозимига тайинланади.

    Фото: Wikipedia

    Аммо бир йилдан кейин сиёсий вазият кескин ўзгаради — ҳокимият папа тарафдорлари қўлига ўтади. Дантега порахўрлик бўйича туҳмат қилиниб, Флоренциядан қувиб юборилади. Шунингдек, у давлатга қарши фаолиятда ҳам айбланади. Шоирга 5 минг флорин миқдорида жарима белгиланади ва мол-мулки мусодара қилинади. Кейинроқ эса умуман ўлим жазоси тайинланади. Бу вақтда эса Алигьери шаҳардан чиқиб кетиб бўлганди, ҳукмдан хабар топган шоир ортга қайтмасликка қарор қилади ва сургунда яшай бошлайди.

    Данте умрининг қолган қисмини Верона, Болонья, Равeнна каби шаҳарларни кезиб ўтказади. Айрим манбаларда шоир Парижда ҳам яшагани айтилади, бироқ кўплаб тадқиқотчилар у Италияни тарк этмаган дея ҳисоблашади. “Янги ҳаёт”дан кейинги барча асарлари сургунликда ёзилган.

    Илҳом париси — Бeaтриче

    Дантенинг ҳаётидан хабардор инсонлар унинг деярли барча шеърлари-ю асарлари Бeaтриче исмли аёлга бағишланганини яхши билади: китобларда у “Данте севган аёл” дейилади. Аммо бир нарсани унутмаслик керакки, Бeaтриче ҳеч қачон “унинг аёли” бўлмаган: улар унаштирилмаган, ҳатто бир-бири билан севишмаган ҳам. Данте мероси орасида Бeaтриче ердан кўра осмондаги ҳилқатларга тааллуқли экани айтилмаган бирор саҳифа йўқ: бу фаришта, мўжиза, Данте уни илоҳийлик дахлдор дея таърифлайди.

    Ҳенри Ҳолидай томонидан чизилган “Данте ва Бeaтриче” сурати
    Фото: Wikimedia Commons

    Умуман олганда, Дантенинг Бeaтричеси оддий инсон эди: унинг исми Биче бўлиб, Флоренциялик зодагон Фолко Портинарининг қизи. Биче ёшлигида Симоне Барди исмли эркакка турмушга чиққан. Биче-Батриче 1290 йилнинг июнида вафот этганидан (25 ёшида) бошқа унинг ҳаёти ҳақида маълумотлар йўқ.

    Шундай қилиб, Дантенинг аксарият шеърлари бағишланган аёл бошқа бир инсоннинг рафиқасига айланади: афтидан, бир неча бор шоирнинг унга кўзи тушган, балки бир оғиз ҳам гаплашишгандир. Бeaтриче Данте учун илҳом манбайи эди, аммо севиклиси эмас.

    Дантенинг ҳам рафиқаси бўлган — Жемма Донати. Бироқ у ҳамма жойда Бeaтриче ҳақида ёзган, Жемма ҳақида эса бир оғиз ҳам гап йўқ. Нима учун? Бу саволга жавоб бериш асносида айрим ўқувчилар эътиборидан четда қолган бир масала бор — бу қадимий анъаналар. Узоқ йиллар давомида баъзи давлатларда ёшлар севиб қолганига эмас, оиласи танлаган инсонга турмушга чиқади. Ўша даврда ҳам аристократлар бойлигини кўпайтириш, буржуазлар ижтимоий пиллапояда кўтарилиш, қашшоқлар — сепи бор қизни уйига олиб келиш учун уйланарди… Никоҳ музокаралар давомида ҳал бўлар, оила қурадиганлар эса ҳеч қандай овозга эга эмасди. Данте билан ҳам шунақа ҳолат содир бўлган дея тахмин қилинади. Донатилар Флоренциядаги энг кўзга кўринган оилалардан эди, Жемма бўлса уларга “мос келарди”. Оила кейинчалик бахтли бўлиб кетган-кетмаганини била олмаймиз, аммо шу нарса маълумки, Дантега чиқарилган ҳукмдан кейин Жемма у билан Флоренцияни тарк этмаган.

    Ҳақиқат ва хаёлот орасида

    Данте 9 ёшида Бeaтричени севиб қолган. Орадан тўққиз йил ўтгач, улар яна кўришади, қиз у билан сўрашганида йигитнинг муҳаббати янада аланга олади. Шунга қарамай, Бeaтричега бўлган ҳурмат сабаб Данте ўз ҳиссиётларини яшириб келади ва бошқа қизни севиб қолгандек ўзини тутади. 

    “Данте” фильмидан кадр

    Орадан кўп ўтмай Бeaтриченинг отаси вафот этади. Данте даҳшатли туш кўради — унда қиз ҳам вафот этганди. Бeaтриче ростдан ҳам оламдан ўтганида Данте унга атаб кўплаб ғамгин шеърларни битади.

    Севги қиссаси содда, кўплаб ўйлаб топилган деталларга тўла: тушлар, севги худоси Амор билан суҳбат… Бундан ташқари, Дантенинг китобини ўқиган инсон Флоренциялик қизнинг ҳаёти ва ўлими ҳақидаги ҳикоя Исо Масиҳнинг ҳаётига оид ҳикояларга ўхшаб кетади. Данте “Янги ҳаёт”да Бeaтриче ҳақида кўп гапиради, аммо ҳеч қачон у билан гаплашмайди: энг қизиғи — у қизнинг дугоналари билан Бeaтриче ҳақида суҳбат қуради, тўғридан тўғри мулоқот эса йўқ, Данте биринчи қадамни қўйиш учун жуда журъатсиз.

    “Илоҳий комедия” асарида ёритилган асосий ғоялар

    Дастлабки нариги дунё ҳақидаги тасаввур зардуштийлик динида ишлаб чиқилган бўлиб, у дунё жаннат, аъроф ва дўзахдан иборат, вафот этган инсонлар бу дунёдаги 12 қилмишларига биноан марҳамат ёки жазо топадилар дейилиб, унда учала қисм тафсилоти берилганди. Нариги дунё ҳақидаги зардуштийлар таълимоти иудаизм, исавия ва ислом динлари томонидан умумий тарзда қабул қилинган эди. Аммо жаннат, аъроф, дўзах қандай қурилган, кимлар қайси қисмга боришга ҳукм қилинади, қандай гуноҳлар учун қанақа жазо олинади, аъроф, жаннатга кимлар киради, жаннат роҳати қай йўсин эканлиги ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ эди.

    Сандро Боттичеллининг “Дўзах ҳалқалари” картинаси

    Дантенинг ўта бой фантазияси нариги дунёни шунчалик аниқ тасвирлаб берадики, жаҳон адабиётининг бирор намунаси, ҳатто Шарқ афсоналари, антик дунё асотирлари ҳам унга тенг келолмайди. Данте асарини “Комедия” деб атаган, чунки ўрта асрларда миллий тилда ёзилган ва яхшилик билан тугалланган ҳар қандай асар, жанридан қатъи назар, комедия деб аталган.

    Кейинчалик Боккаччо асарнинг моҳияти жиҳатидан “илоҳий” сифатини қўшган. Шундан бери достон “Илоҳий комедия” деб аталади. Достон нариги дунёнинг уч қисмини тасвирловчи “Дўзах”, “Аъроф” ва “Жаннат” қисмларига бўлиниб, ҳар қисми кантика деб аталади. Бу атамани даставвал Ибн Синонинг “Уржуза”сини кремоналик Херардо лотин тилига таржима қилганда қўллаб, асарни Cantica de Nedicina деб атаган.

    Данте Херардо қўллаган атамадан фойдаланади. Достон 100 та шеърдан иборат. Шеърлар учликлар шаклида ёзилган. Достоннинг ҳар учала қисми ҳажми жиҳатидан бир хил, 33 шеърдан иборат. Шоир ўз ҳомийси Делла Сакалага ёзган хатида достон тўрт маънога эга эканини айтади: айнан маъноси — инсонларнинг нариги дунёдаги тақдири; мажозий маъноси — бу дунёда қилган ишига яраша жазо ёки роҳат топиши; ахлоқий маъноси —инсонни ёмон йўлдан қайтариш ва яхшиликка бошлаш; яширин маъноси — Бeaтричега бўлган муҳаббатнинг шундай асар яратишга илҳомлантирган фароғат кучини куйлашдир.

    “Инферно” фильмидан кадр

    “Илоҳий комедия”нинг воқеаси мураккаб эмас: хаёлида қуюқ ўрмонда адашиб қолган Данте уч йиртқич: арслон, бўри ва қоплонга йўлиқади. Улардан қутулишни билмай саросимага тушиб турган шоирнинг олдига Вергилий келади. Антик шоир Дантени бу балолардан қутқариб, уни охир дунёнинг уч қисми билан таништириш ҳақида олий буйруқ бўлганини айтади. Устоз Дантени етаклаб дўзахнинг тўққиз қавати, ундаги жазоланувчи гуноҳкорлар, уларнинг тарихи, жазоларнинг турлари билан таништиради.

    28.05.2024, 21:35   Изоҳ (0)   15758
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Бош фашистнинг ўлими. Маъшуқаси билан қатл этилган, жасади 10 йил “жойини топа олмаган” Бенито Муссолини тақдири

    28.04.2024, 08:20

    “Холокост архитектори” — Адольф Эйхманнинг Исроил разведкаси томонидан қўлга олиниши

    11.05.2024, 19:05

    Полковник Редль — Россия империяси фойдасига жосуслик қилган Австрия-Венгрия армияси разведкаси бошлиғининг сирли ўлими

    25.05.2024, 20:01

    Хитойда активларни бошқариш бўйича энг йирик компания собиқ бош директори ўлимга ҳукм қилинди

    28.05.2024, 21:05

    Си Цзиньпиннинг Европага ташрифи: Марказий Осиё учун қандай ишоралар бор?

    28.05.2024, 20:10

    Ҳиндистон ва Бангладешда “Ремал” циклони оқибатида 36 киши ҳалок бўлди, 1 миллион фуқаро эвакуация қилинди

    28.05.2024, 19:50
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Mobiuz “МаззаФест”да янги “Мазза” ва “Мазза 2.0” тариф режаларини тақдим этади


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    Siberian Wellness — Ўзбекистонда 15 йил


    Молиявий саводхонлик мактаб остонасидан бошланади


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Уклонда такси ҳайдовчилари учун катта тадбир ўтказилди!


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади

     

    Тавсия этамиз

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп Россия ва Украина учун “буюк ҳафта” бошланаётганини айтди

    Дунё | 11 май, 12:05

    Афғонистонда шахмат расман тақиқланди

    Дунё | 11 май, 11:41

    Самарқанддаги уйда газ портлаши қурбонлари 7 кишига етди

    Ўзбекистон | 11 май, 11:28

    Барчага севимли турк сериалларида янграган энг машҳур 8 та қўшиқ

    Мусиқа | 11 май, 11:00

    “Реал” собиқ футболчисини ортга қайтармоқчи

    Спорт | 11 май, 10:25

    Шуҳрат Абдураҳмонов вояга етмаган қизга нисбатан жиноят содир этгани рад этилди

    Ўзбекистон | 11 май, 10:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.