АҚШ маъмурияти Лаос ҳудудида америкаликлар армияси бомбардимонларидан сўнг портламай қолиб кетган миллионлаб кассетали бомбаларни зарарсизлантиришга 90 миллион доллар йўналтиради. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
AP’нинг билдиришича, маблағлар уч йил давомида ажратиб борилади.
«Охирги 20 йил мобайнида АҚШ бу чораларни амалга оширишга 100 миллион доллар ажратди, бу бомбалар туфайли содир бўлаётган ўлим ҳолатларининг йиллик кўрсаткичларини 300 дан 50 ка туширишга имкон берди», — маълум қилди Оқ Уй расмийлари.
Изоҳ (0)