Тел-Авивнинг шимолий қисмидаги қурилиш майдончасида юз берган ўпирилиш оқибатида камида 30 киши жароҳатланди. Бу ҳақда The Jerusalem Post хабар бермоқда.
Ҳодиса Рамат а-Хайял ҳудудидаги А-Барзель кўчасида содир бўлди. Полиция вакилининг маълум қилишича, бинонинг бир нечта қавати ўпирилди ва ўпирилиш хавфи ҳамон мавжуд.
Хабарда қайд этилишича, қурилиш крани ағдарилган. Воқеа жойидан жабрланган 9 киши эвакуация қилинди. Бир киши оғир аҳволда, икки нафари ўрта даражадаги жароҳатлар олган. Олти киши енгил жабрланган.
Полиция ходимлари бедарак йўқолган қурувчиларни топиш учун воқеа жойига киришга уринмоқда. Ёнғин хавфсизлиги вакилларининг маълум қилишича, вайроналар остида қолганлар сони номаълум. Воқеа жойида камида 60 нафар ўт ўчирувчи ишламоқда.
Изоҳ (0)