КХДР Япон денгизи йўналишида учта баллистик ракета учирди. Бу ҳақда Жанубий Кореянинг «Рёнхап» агентлиги маълум қилди, дея хабар бермоқда «ТАСС».
«Шимол маҳаллий вақт бўйича 12:14 атрофида (Тошкент вақти бўйича 08:14 да) Хванхэ-Пукто провинциясидаги Хванчжу уездидан учта баллистик ракета учирди», — деб таъкидланади хабарда.
Ракеталарнинг тури ва уларнинг парвоз давомийлиги ҳозирча аниқланмаган.
Ракеталар ХХР раиси Си Цзиньпин Жанубий Корея президенти Пак Кин Хе билан Ханчжоудаги G20 саммити доирасида музокаралар ўтказгандан бир неча соат ўтиб амалга оширилди. Музокараларда, жумладан, КХДРнинг ядро-ракета муаммоси ҳам муҳокама этилди.
Изоҳ (0)