Американинг SpaceX компанияси Канаверал бурнида (Флорида штати) жойлашган портлашдан сўнг зарурат бўлганда Falcon 9 ва Falcon Heavy ташувчи ракеталарини учириш учун бошқа икки учиш майдончаларидан фойдаланишга тайёр. Бу ҳақда компаниянинг 2 сентябрь, жума куни чоп этилган баёнотида сўз юритилади, дея хабар бермоқда «ТАСС».
«SpaceX ҳозирги пайтда учта — иккитаси Флоридада ва яна бири Калифорниядаги Ванденберг Ҳарбий-ҳаво кучлари базасида жойлашган учиш майдончасидан фойдаланади. Иккита майдончага 1 сентябрь, пайшанба куни юз берган ҳодиса оқибатида зарар етмаган. Ванденберг базасида жойлашган 4E парвоз платформасида модернизациянинг якуний босқичи амалга оширилмоқда», — дейилади компания баёнотида.
SpaceX’нинг қайд этишича, портлаш оқибатида зарар етмаган икки объект Falcon 9 ва Falcon Heavy’ни учириш учун яроқли.
Эслатиб ўтамиз, Илон Маскнинг SpaceX компаниясига қарашли Falcon 9 ташувчи ракетаси 1 сентябрь куни Канаверал бурнида (АҚШ, Флорида штати) жойлашган SLC-40 парвоз платформасидаги синов чоғида портлаб кетди.
Изоҳ (0)