АҚШ президенти Барак Обама Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовнинг вафоти муносабати билан баёнот берди. Баёнот матни Оқ уй сайтида эълон қилинган, дея хабар бермоқда «Газета.uz».
«Президент Ислом Каримовнинг вафоти муносабати билан ушбу осон бўлмаган даврда Қўшма Штатлар Ўзбекистон халқини қўллаб-қувватлашини тасдиқлайди», - дейилади баёнотда.
Барак Обама Ўзбекистон мустақиллигининг 25 йиллиги муносабати билан Президент Ислом Каримов ва Ўзбекистон халқига яқинда йўллаган табригини ёдга олиб, АҚШ аввалгидек Ўзбекистон билан ҳамкорлик, унинг суверенитети, хавфсизлиги ва барча фуқароларнинг ҳуқуқларига асосланган келажаги тарафдори бўлиб қолишини қайд этиб ўтди.
Изоҳ (0)