Габонда президентлик сайловлари расмий натижаларининг эълон қилинишига қарши намойишга чиққан мухолифат тарафдорлари мамлакат пойтахти Либревилда Миллий ассамблея (парламентнинг қуйи палатаси) биносига ўт қўйди. Бу ҳақда AFP агентлиги маълум қилди, дея хабар бермоқда «ТАСС».
Ҳодиса гувоҳларининг маълум қилишича, бино бутунлай олов ичида қолган.
Сайлов қўмитаси амалдаги давлат раҳбари Али бин Бонго Ондимба 49,80 фоиз овоз олиб, ғолиб бўлганлигини эълон қилгандан сўнг Либревилда ғалаён бошланиб кетди. Унинг асосий рақиби 73 ёшли Жан Пинг учун сайловчиларнинг 48,23 фоизи овоз берган.
Бонго Ондимбанинг ғалабасини тан олишдан бош тортган Пинг тарафдорларининг намойиши полиция кучлари билан тўқнашувга айланиб кетди. Ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари оломонни тарқатиб юбориш учун кўзни ёшлантирувчи газ ва шовқинли гранаталарни қўллади.
Изоҳ (0)