КХДР таълим вазири ўринбосари Ким Ен Жи яқиндагина қатл этилди. Бундай маълумот билан Жанубий Корея бирлашиш вазирлиги вакили Чон Чжун Хи 31 август, чоршанба куни чиқиш қилди, деб «Рёнхап» агентлигига таянган ҳолда «ТАСС» хабар бермоқда.
«Бизда ана шундай маълумот бор», – дея маълум қилди Чон Чжун Хи. У бу борада қўшимча маълумот беришдан бош тортди.
30 август, сешанба куни Жанубий Кореянинг «Чунан ильбо» газетаси КХДРда мамлакат раҳбари Ким Чен Ин буйруғига биноан икки нафар юқори мансабли амалдор қатл этилгани ҳақида маълум қилганди. Ушбу ҳолатлар бўйича Шимолий Корея томонидан ҳеч қандай баёнот берилмаган.
Изоҳ (0)