Boeing 747 йўловчи самолётини ишлаб чиқарган гуруҳнинг етакчи муҳандиси Жо Саттер 30 август, сешанба куни 95 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Американинг Boeing авиакорпорацияси маълум қилди, дея хабар бермоқда «ТАСС».
«Жо 60-йилларнинг ўртасида Boeing 747 самолётини ишлаб чиқарган муҳандислар жамоасига бошчилик қилган. Улар халқаро парвозларни амалга ошириш имконини туғдирди ва дунёни бирлаштиришга кўмак берди», — деди «Boeing — Фуқаролик самолётлари» бош директори Рэй Коннер.
Саттер 1986 йилда нафақага чиққандан сўнг Сиэтлдаги Boeing компаниясида маслаҳатчи бўлиб ишлаган.
Биринчи оммабоп икки палубали — кенг корпусли Boeing 747 самолёти 1970 йилдан бошлаб ишлаб чиқарилмоқда.
Изоҳ (0)