Афғонистон шимолидаги Жузжон вилоятида содир бўлган портлаш оқибатида уч бола яраланди. Бу ҳақда, «Синьхуа»га асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Маҳаллий полиция вакилининг билдиришича, маҳаллий меҳмонхонада ўтказилаётган тўй тантанаси чоғида портлаш рўй берган. Бунинг оқибатида залдаги уч бола яраланган.
Унинг қўшимча тарзда айтиб ўтишича, портлаш шахсий адоват туфайли амалга оширилган бўлиши мумкин.
Воқеа юзасидан текширув олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)