Германиялик еврокомиссар Гюнтер Эттингернинг сўзларига қараганда, Ражаб Тоййиб Эрдўғон президентлигида Туркия ҳеч қачон Европа Иттифоқига қўшила олмайди. Бу ҳақда, Bild нашрига таяниб, «РБК» хабар бермоқда.
«Бу масалани, афтидан, Эрдўғондан сўнг муҳокама қилиш керак бўлади», — деди Эттингер.
Унинг қўшимча қилишича, мавжуд вазиятда Туркиянинг Евроиттифоқ таркибига қўшилиши кейинги ўн йилликдан эрта содир бўлмайди.
Шу билан бирга, Эттингер Туркия Европа учун стратегик аҳамиятга молик ҳамкор бўлиб қолишини, шу боис икки томонлама муносабатларни ривожлантириб бориш зарурлигини таъкидлади.
Изоҳ (0)