22 августдан 28 августга қадар бутун Япония бўйлаб уч мингга яқин одам жазирама туфайли шифохонага жойлаштирилди. Бу ҳақда 30 август, сешанба куни мамлакат ўт ўчириш бош бошқармаси маълум қилди, дея хабар бермоқда «ТАСС».
Қуёш уриши оқибатида жами 2821 киши шифохонага ётқизилганлиги, икки киши ҳалок бўлганлиги таъкидланмоқда. Бир ҳафта аввал об-ҳавонинг ҳаддан ортиқ исиб кетиши оқибатида 5 киши ҳалок бўлиб, 5668 киши шифохоналарга тушган эди.
Японияда июнь ойи ўрталаридан буён иссиқ об-ҳаво кузатилмоқда. Фақат июль, август ойларида 30 мингдан ортиқ одам касалхонага жойлаштирилган. Ўтган йили Японияда жазирама туфайли 100 дан ортиқ одам ҳалок бўлган, яна 53 минг нафари шифохонага тушган эди.
Изоҳ (0)