Нефть 29 август, душанба куни 1 фоиздан ортиққа арзонлашган бўлса, 30 август, сешанба куни доллар курсининг пасайиши ҳисобига яна қимматлашмоқда. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар берди.
29 август, душанба куни доллар икки ҳафта давомидаги максимал қийматга эришди, бу эса бошқа валютадан фойдаланувчи мамлакатлар учун нефтнинг қимматлашишига олиб келди.
Нефтнинг Brent маркаси октябрь фьючерслари нархи Лондоннинг ICE Futures биржасида Тошкент вақти бўйича 10:00 да 0,3 фоизга ошиб, баррелига 49,41 долларни ташкил этди.
Нью-Йорк савдо биржасининг электрон савдоларида WTI маркали нефтнинг октябрь ойи битимлари учун қиймати эса 0,4 фоизга қимматлашиб, баррелига 47,17 долларни ташкил этди.
Изоҳ (0)