БАА пойтахтида 30 август куни 28 қаватли энди қурилаётган осмонўпар бинога ўт кетди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Гувоҳларнинг сўзларига қараганда, ёнғин маҳаллий вақт билан соат 11:00 да бошланган.
Қурилишда тахминан 600 киши ишлаётган эди.
Воқеа жойида икки соатдан кўпроқ вақт мобайнида ўт ўчириш бригадалари ва вертолётлар ишлади. Қурувчилар, шунингдек, яқин орадаги меҳмонхона ташрифчилари эвакуация қилинди.
Ҳеч кимга зарар етмади.
Изоҳ (0)