Яман жанубидаги энг йирик шаҳар Аданда юз берган теракт оқибатида 15 киши қурбон бўлди. Бу ҳақда Reuters агентлиги маълум қилди, дея хабар бермоқда «ТАСС».
Хавфсизлик хизматларидаги манбаларнинг маълум қилишича, худкуш террорчи Яман армияси ҳарбий хизматга чақирилувчилари гуруҳи яқинида портловчи қурилмани ишга туширган.
Адан шаҳри Яман президентига содиқ кучларнинг вақтинчалик пойтахти деб эълон қилинган эди.
Яманда ҳукумат кучлари ва исёнчи хусийлар ўртасидаги қуролли можаро 2014 йилнинг августидан буён давом этиб келмоқда.
Изоҳ (0)