Россиянинг Ленинград вилоятидаги Модолици қишлоғи устидан парапланда учиб ўтаётган учувчи бошқарувни йўқотиб, 400 метр баландликдан қулади. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Ҳуқуқ-тартибот ходимлари бу ҳақда 28 август, якшанба куни, 1986 йилда таваллуд топган эркак оғир аҳволда касалхонага ётқизилгани тўғрисидаги телефонограмма орқали хабар топди. Шифокорлар эркакка бош мия жароҳати ташхисини қўйди.
Бошқа манбаларнинг таъкидлашича, 30 ёшли парапланчи бош мия жароҳатидан ташқари ўнг оёқ болдири ва бел қисмини шикастлаган.
Изоҳ (0)