Норвегияда яшин зарби оқибатида 323 кийик нобуд бўлди. Бу ҳақда «Вести.ru» хабар бермоқда.
Воқеа мамлакат жанубидаги «Хардангервидда» боғида рўй берди. Яшин боғдан 26 август куни ўтди. Шундан сўнг боғ ходимлари юзлаб жониворларнинг ўликларини топа бошлади. Улардаги жароҳат излари ўлимга яшин зарби сабаб бўлганига шубҳа қолдирмайди, деб таъкидламоқда боғ мутахассислари.
Боғ ходимлари воқеа жойига икки кун ўтганидан кейингина етиб бора олган эди.
Изоҳ (0)