Италияда марказида рўй берган зилзила қурбонлари сони 290 кишига етди. Бу ҳақда, фуқаролик ҳимояси департаментига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Муқаддам қурбонлар сони 278 кишини ташкил этган эди.
Ҳалок бўлганларнинг аксарияти Аматриче шаҳри вакилларидир.
Тиббий ёрдам қарийб 400 кишига кўрсатилди. Чодирли қароргоҳларда бошпанасиз қолган 2444 киши жойлаштирилди.
Изоҳ (0)