Тошкент вилояти Янгийўл туманида Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати чегара қўшинларининг бир гуруҳ ҳарбий хизматчилари оилаларига мўлжалланган 18 хонадондан иборат замонавий кўп қаватли уй фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.
Янгийўл тумани Гулбаҳор шаҳарчасида қад ростлаган замонавий уй ҳовлисида болалар спорт майдончаси ҳам барпо этилган.
Тадбирда санъаткорлар томонидан концерт дастури намойиш этилди.
Изоҳ (0)