Вьетнамлик аёл суғурта тўловларини олиш учун оёғининг кафти ва қўлининг бир қисмини кесганлиги учун дўстига пул тўлади. 30 ёшли Лай Трининг фирибгарлиги ҳақидаги воқеани Вьетнамнинг «Халқ полицияси газетаси» маълум қилди, дея хабар бермоқда «Корреспондент.net».
Май ойида у поезд остига тушиб, жабрланганлигини маълум қилган эди. Бироқ энди аёл дўсти Доан Ванга унинг қўл-оёғини кесиши учун 2,2 минг доллар тўлаганлигини тан олди.
Аёл суғурта компаниясидан 150 минг доллар миқдорида товон пули олишга умид қилган. У чап қўли ва чап оёғининг учдан бир қисмидан маҳрум бўлган.
Унинг аъзоларини кесган шериги ўзини тасодифий гувоҳга чиқариб, тез ёрдамга қўнғироқ қилган. У Ханойдаги темир йўлдан яраланган аёлни топиб олганлигини маълум қилган.
Аёл омадсиз бизнес юритганлиги ва пулга муҳтож бўлганлиги тахмин қилинмоқда. Полиция ҳозирча аёл ва унинг шеригига нисбатан айблов эълон қилиш ҳақида якуний қарорга келгани йўқ.
Изоҳ (0)