Пекин—Москва рейси бўйича парвоз қилаётган самолёт Новосибирск аэропортига мажбуран қўнди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
«Аэрофлот» авиакомпаниясининг Пекин—Москва йўналиши бўйича парвоз қилаётган 203-рейси экипаж командирининг қарори билан маҳаллий вақт бўйича 9:35 да Толмачево аэропортига қўнди.
Ҳудуд ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг маълум қилишича, Сербия фуқароси бўлган йўловчи аёл ўлими туфайли самолёт мажбуран қўнган.
Изоҳ (0)