Буюк Британия ҳукуматига жорий йилнинг биринчи ярми давомида жами 36 мингдан ортиқ одам бошпана сўраб мурожаат қилди. Бу охирги 10 йил ичидаги мутлақ рекорд кўрсаткичдир, деб маълум қилади «Корреспондент.net» Reuters’га асосланган ҳолда.
Бошпана сўраб мурожаат қилганлар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 41 фоизга кўпроқдир.
Мурожаат этувчиларнинг кўпчилигини Эрон, Ироқ, Покистон, Эритрея, Афғонистон ва Сурия фуқаролари ташкил этади.
Изоҳ (0)