Мьянмада содир рўй берган кучли зилзила оқибатида камида тўрт киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда, Myanmar Times нашрига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Айтилишича, табиий офат оқибатида 70 тача будда ибодатхонаси вайрон бўлган.
Мамлакат марказидан ўтган зилзила магнитудаси 6,8 ни ташкил этди. Янгон шаҳрида, шунингдек, Бангладеш пойтахти Дакка ҳамда Ҳиндистоннинг бир қанча штатларида ҳам силкинишлар сезилди.
Изоҳ (0)