Американинг McDonald’s емакхоналар тармоғи 30 миллиондан ортиқ пластик билагузукни чақириб олишини маълум қилди. Улар болалар учун мўлжалланган бўлиб, Happy Meals таомлар тўпламини харид қилган пайтда текинга берилади. дея хабар бермоқда «ТАСС».
Улар терини қичиштириши, ҳатто куйдириши ҳам мумкин. АҚШда улардан 29 миллион дона, Канадада эса 3,6 миллион дона сотилган.
«Зудлик билан Step-It Fitness билагузукларини болалардан олиб қўйинг ва уларни исталган McDonald’s ресторанига қайтариб, ўйинчоқ, йогурт ёки олма бўлаклари пакетига алмаштириб олинг», — дея огоҳлантирди компания.
Компания билагузукларни тақиш оқибатлари юзасидан 70 дан ортиқ шикоят олганлигини тан олди. Улар Хитойда беш хил рангда ишлаб чиқилган бўлиб, болалар жисмоний машғулотларини назорат қилиш учун мўлжалланган. Чақириб олинаётган партия 9—17 августда ишлаб чиқарилган.
Компания ҳозирги пайтда ушбу маҳсулотларни барча ресторанларидан тезкорлик билан чақириб олаётганлигини маълум қилди.
Изоҳ (0)