Россиялик спортчиларнинг Рио-де-Жанейродаги Паралимпия ўйинларидан четлаштирилиши шафқатсизликдир. Бу ҳақда Халқаро олимпия қўмитаси аъзоси, уч карра Олимпия чемпиони, россиялик спортчи Елена Исинбаева айтиб ўтди, деб маълум қилади «РБК».
«Биз жамоанинг асосий қисмига рухсат тегишини кутаётган эдик, лекин нима бўлганини кўрдингиз. Улар мудҳиш қарор қабул қилди», — деди у.
Исинбаева паралимпиячиларни қўллаб-қувватлашга ҳаракат қилишини айтди.
«Шахсан мен ва биз улардан ҳар бирининг қайғуси ва аламини тушунамиз ва ҳис этамиз», — таъкидлади у.
Эслатиб ўтамиз, Спорт арбитраж суди (CAS) Халқаро паралимпия қўмитасининг россияликларга нисбатан қўллаган қарорига апелляциясини қониқтирмади ҳамда Россия термасига 7–18 сентябрь кунлари Рио-де-Жанейрода бўлиб ўтадиган Паралимпия ўйинларида иштирок этишга рухсат бермади.
Изоҳ (0)