Россия жанговар самолётларининг Эроннинг Ҳамадондаги авиабазасидан парвозлари тўхтатилмаган. Бу ҳақда Эрон парламенти раиси Али Ларижоний маълум қилди, дея хабар бермоқда «ТАСС».
«Парвозлар тўхтатилмаган. Эрон ва Россия терроризмга қарши курашишда иттифоқчи ҳисобланади», — деди у.
Шу билан бир пайтда Ларижоний Эроннинг Ҳамадондаги Шаҳид Нужа базаси ҳеч кимга доимий асосда берилмаганлиги, балки фақат ёқилғи қуйиш учун фойдаланилишини қўшимча қилди.
Мазкур баёнот депутат Маҳмуд Содиғийнинг парламент президиумига 20 нафар қонун чиқарувчининг Ҳамадондаги авиабазадан фойдаланиш бўйича тушунтириш бериш талаби йўлланганлигини маълум қилганлигига жавобан билдирилди.
«Талабнома албатта кўриб чиқилади», — дея ишонтирди парламент спикери.
Эслатиб ўтамиз, авалроқ Россия томонидан Ҳамадондаги Шаҳид Нужа ҳарбий базасидан фойдаланилиши вақтинчалик тўхтатилганлиги ҳақида маълум қилинган эди.
Изоҳ (0)