Ҳиндистоннинг Телангана штатида 22 август, душанба куни автобуснинг кўприкдан каналга қулаши оқибатида камида 14 киши ҳалок бўлди, яна 12 киши жабрланди. Бу ҳақда Indian Express газетаси маълум қилди, дея хабар бермоқда «ТАСС».
Нашрнинг маълум қилишича, 26 нафар йўловчиси бўлган автобус кўприкда ағдарилиб кетиб, тўсиқни бузиб ўтган ва тўққиз метрлик баландликдан каналга қулаган.
Гувоҳларнинг маълум қилишича, ҳайдовчи тезликни оширганлиги учун транспорт воситаси устидан назоратни йўқотган.
Изоҳ (0)