Австриянинг Austrian Airlines авиакомпаниясига тегишли Boeing йўловчи самолёти ҳожатхонадаги носозлик туфайли Москванинг ««Домодедово» аэропортида фавқулодда қўнишга мажбур бўлди. Бу ҳақда «РБК» маълум қилмоқда.
Айтилишича, ҳаво кемасининг ҳожатхонаси техник таъмирга муҳтож бўлган. Зарурий ишлар амалга оширилгач, самолёт парвозини давом эттирган.
Самолёт Пекин–Вена рейсини амалга ошираётган эди.
Изоҳ (0)