Ҳиндистонлик эркак охирги икки ой ичида бир неча ўнлаб пичоқни ютиб юборди, уларни чиқариб олиш учун жарроҳлик аралашуви талаб этилди. Бу ҳақда CNN маълумотига таяниб, «Интерфакс» хабар бермоқда.
«У металл буюмларни ейишга енгиб бўлмас хоҳишни ҳис қилган. Тажрибали жарроҳлар учун ҳам вазият қўрқинчли эди», — дейди шифокорлардан бири.Шифокорлар операцияни икки кун режалаштирди, жараённинг ўзи беш соат вақт олди.
Беморнинг ошқозонидан йиғма пичоқлар ҳам топилган, уларнинг очилган ҳолатдаги узунлиги 17,5 сантиметргача етади. Баъзи пичоқлар йиғилган, баъзилари очилган ҳолатда бўлган. Улардан баъзилари эса занглай бошлаган.
Операция муваффақиятли ўтган, бироқ 42 ёшли бемор руҳшуноснинг кўригидан сўнггина шифохонани тарк этиши мумкин.
Эркакнинг ўзи нега пичоқларни ютганлигини тушунтириб бера олмаган ва бошқа бундай қилмасликка ишонтирган.
Мутахассислар эркак ноёб руҳий бузилишдан азият чекишини тахмин қилмоқда. Операцияни ўтказган жарроҳлар бемор яна организмида темир етишмаётганлигини ҳис қилса, кўпроқ исмалоқ ейишни тавсия қилди.
Изоҳ (0)