Жанубий Корея президенти Пак Кин Хе КХДР мамлакатга нисбатан провокацияга, шу жумладан, киберҳужум характерига эга ҳаракатларга тайёрланаётган бўлиши мумкин деб ҳисоблайди. Бу ҳақда давлат раҳбари 22 август, душанба куни Жанубий Корея–АҚШ ўртасидаги Ulchi Freedom Guardian ҳарбий ўқув-машғулотлари бошланиши муносабати билан чақирилган миллий хавфсизлик кенгаши йиғилишида маълум қилди, деб хабар бермоқда «ТАСС».
«Шимолий Корея режими дарз кетаётгани муносабати билан у ерда тартибсизликлар бошланиши мумкин. Пхеньян уларни бартараф қилиш учун турли провокация ва киберҳужумлар орқали Жанубий Корея жамиятида саросима келтириб чиқаришга уринади», – деди Пак Кин Хе.
Ulchi Freedom Guardian ўқув-машғулотлари сентябрь бошига қадар давом этади. Унда АҚШ ва Жанубий Кореянинг бир неча минг ҳарбий хизматчиси иштирок этмоқда.
Сеул ва Вашингтон ҳар йили ўтказиладиган Ulchi Freedom Guardian ўқув-машғулотлари ҳимоявий характерга эга эканини бир неча бор таъкидлаганига қарамай, Пхеньян ушбу машғулотларни КХДРга бостириб киришга тайёргарлик деб ҳисобламоқда. Айни дамда Жанубий ярим оролда 28,5 минг америкалик аскар жойлаштирилган.
Изоҳ (0)