Ҳиндистоннинг Мадхья-Прадеш штатининг бош вазири Шивраж Сингх Чаухан сув остида қолган туманлардан бирига инспекция билан келганида у балчиқ ва сувлардан қўлда кўтариб ўтилди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Штат ҳукумати Hindustan Times’га берган изоҳида бу воқеага ойдинлик киритди. Тушунтирилишича, илгарироқ у оёғидан зарба еб, юришга қийналиб қолган, шу боис полициячилар ва ички қўшинлар хизматчилари уни қўлларида кўтариб юрган. Таъкидланишича, амалдорни қўлда кўтариш қарорини ҳуқуқ-тартиботчиларнинг ўзлари қабул қилган, негаки сув сатҳининг кўтарилиши боис бош вазирнинг хавфсизлигидан хавотир олган.
Изоҳ (0)