АҚШнинг Афғонистондаги контингенти қўмондонлиги Ҳилманд вилояти маркази Лашкаргоҳ шаҳрига 100 нафар ҳарбий хизматчини йўллади. Бу ҳақда, AP’га асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Бригада генерали Чарльз Кливленд аскарлар Афғонистон хавфсизлик кучларини «Толибон»га қарши курашга тайёрлаш билан шуғулланишини тушунтириб ўтди. Бундан ташқари, улар толибларга қарши курашаётган кучларга ёрдам кўрсатади.
Ҳилманд маъмурияти минтақага янада кўпроқ америкалик ҳарбийларни ташлаш режалари борлигини айтди.
Муқаддам Афғонистон ҳарбийлари ва полицияси «Толибон» жангариларининг Лашкаргоҳга ҳужумини қайтаргани маълум қилинган эди.
Изоҳ (0)